Яман Ансоруллоҳ раҳбари: Риёз ва Абудаби Яман ракетларининг нишонига айланади
Саййид Абдулмалик Бидриддин ал-Ҳусийнинг маълум қилишича, тажовузкорлар Санъони бомбардимон қилишмоқда. Аммо, Риёз ва Абудабини биз ҳам бомбардимон қиламиз.
Яман Ансоруллоҳ раҳбари Саййид Абдулмалик Бидриддин ал-Ҳусийнинг маълум қилишича, тажовузкорлар Санъони бомбардимон қилишмоқда. Аммо, Риёз ва Абудабини биз ҳам бомбардимон қиламиз. Яман ракетасининг синовлари кун сайин тараққий этияпти ва унинг узоқ масофага бориш қуввати ҳам янада ошмоқда.
Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Яман Ансоруллоҳ бош котиби сешанба куни Яманга қарата амалга оширилаётган жиноятлар ва тажовузларнинг бошланганига минг кун бўлиши муносабати билан шундай айтдики, Баллистик ракеталар бугунги кунда душманнинг саройларигача етиб борди, тажовузкорларнинг жиноятлари қанчалик кўпайса, ушбу жиноятларга қарши кураш йўллари ва усуллари ҳам ортиб боради.
Саййид Абдулмалик ал-Ҳусийнинг қўшимча қилишича, Саудия арабистони бошчилигидаги коалиция барча қонунларни ва шартномаларни поймол этди ҳамда ҳеч қайси бир тартиб-қоидаларга риоя қилмайди. Америка қўшма штатлари эса ушбу тажовузларнинг лойиҳачиси бўлиб, Арабистон ва Бирлашган араб амирлиги АҚШнинг қўғирчоғи ҳисобланади.
Яман Ансоруллоҳ раҳбарининг айтишича, БМТ ва халқаро ташкилотларнинг Саудия режими билан ҳамкорлик қилиши ва ҳамфикр бўлишига қарамай, ҳозирги шароитда тажовузкорларнинг айрим майда жиноятларини эътироф этишмоқда.