Икки нафар фаластинлик америкаликларга қарши намойишларда шаҳид бўлди
(last modified Sat, 23 Dec 2017 12:59:50 GMT )
декабр 23, 2017 17:59 Asia/Tashkent
  • Икки нафар фаластинлик америкаликларга қарши намойишларда шаҳид бўлди
    Икки нафар фаластинлик америкаликларга қарши намойишларда шаҳид бўлди

Ғазо секторида икки нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва ўнлаб инсонлар оғир тан жароҳати олди

Сионистик режим ҳарбийларининг учинчи жумадан бери давом этиб келаётган норозилик намойишларига қарата амалга оширган ҳужумида Ғазо секторида икки нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва ўнлаб инсонлар оғир тан жароҳати олди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Фаластин халқи учинчи жума кунида Фаластиннинг турли минтақаларида кўча ва хиёбонларга чиқишди ҳамда Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Қудсни Исроил режимининг пойтахти дея тан олган қарорига қарши кенг кўламли эътирозлар билдиришди ва ушбу қарорни кескин қоралашди. 

Ғазо секторида учинчи жума кунида Фаластинликларнинг норозилик намойишлари ортидан Сионист ҳарбийлари фаластинликлар билан тўқнашди. Ушбу тўқнашушда икки нафар фаластинлик Ғазо секторида шаҳид бўлди. 

Фаластинлик ёш ўсмир Закариё ал-Кафарона ғазо секторининг  шимолий қисмидаги Жабалиё минтақасида шаҳид бўлди. Шунингдек, Сионистик режим ҳарбийларининг отишмасидан оғир тан жароҳати олган яна бир фаластинлик Ғазо секторида шаҳид бўлди.   

Ёрлиқ