декабр 24, 2017 18:49 Asia/Tashkent
  • Қуддус Интифозаси
    Қуддус Интифозаси

Ишғол этилган Қуддусни озод қилиш мақсадида бошланган янги Интифозанинг дастлабки икки ҳафтаси давомида фаластинликлар ва босқинчи сионистлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда 9 нафар фаластинликлар шаҳид бўлиб, 2380 нафари жароҳат олишди.

Фаластиндаги маълумотлар марказинингхабар беришича,  сўнгги маълумоларга кўра, ишғол этилган Қуддусни озод этиш мақсадида бошланган Интифозанинг аввалги икки ҳафтасида  Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида фаластинликлар 735 маротаба амалиёт ўтказишди.

Бу амалиётларда 37 нафар сионист жароҳатланган.

Мазкур хабарга биноан,  фаластинликлардан 7 нафари Ғазо бўлгаси ва  икки нафари ҳам Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида шаҳид бўлган.

Фаластин фуқаролари  АҚШ президенти томонидан Қуддуси шарифни сионистик режимнинг пойтахти сифатида расман тан олинганига қарши норозилик билдирганидан кейин бу минтақанинг 670 жойларида фаластинликларр ва сионистик режим ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Аксар тўқнашулвар ҳам Ал-Халил ва Ромуллоҳ шаҳарларида  рўй бергани айтилади.

 

 

Ёрлиқ