Саудия Арабистонида хорижий тадбиркорлар қийноққа солингани маълум бўлди
-
Саудия Арабистонида хорижий тадбиркорлар қийноққа солингани маълум бўлди
Саудия Арабистонида коррупция иши билан ҳибсга олинганлар орасида Ғарб давлатларидан 17 тадбиркор ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда
Нашр маълумотларига кўра, айни вақтда АҚШнинг 8 фуқароси, 6 нафар британиялик ва 3 нафар француз ҳибсда ушлаб турилибди. Улардан баъзилари Саудия Арабистонида ишлашга рухсат билан вақтинчалик бўлганлар, қолганлари эса мамлакатда анчадан бери яшаганлар ва яшаш учун рухсатга эга бўлганлар. Таъкидланишича, улар ҳам ҳибсга олинган саудияликлар билан бир қаторда қийноққа солинмоқдалар. Уларнинг барчаси Ар-Риёддаги Ritz-Carlton меҳмонхонасида ушлаб турилибдилар.
Бу орада Саудия Арабистони, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳукуматлари бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортишди.
Ноябрда Саудия Арабистонининг коррупцияга қарши олий қўмитаси коррупцияга алоқадор шахсларни ҳибсга олишга кўрсатма берган. Ҳибсга олинганлар орасида қироллик оиласи аъзолари, собиқ вазирлар, ҳарбийлар ва тадбиркорлар бор.
Ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакат ғазнасидан турли коррупцион битимлар орқали 100 млрд доллардан кўпроқ маблағ олиб чиқиб кетилган.