Сурия шимолидаги Манбеж шаҳрида ўнлаб оммавий тарзда кўмилган қабрлар аниқланди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i2824-Сурия_шимолидаги_Манбеж_шаҳрида_ўнлаб_оммавий_тарзда_кўмилган_қабрлар_аниқланди
Сурия шимолидаги Манбеж шаҳрида ўнлаб оммавий тарзда кўмилган қабрлар аниқланди
(last modified 2018-08-22T17:47:19+00:00 )
август 20, 2016 18:09 Asia/Tashkent
  • Сурия шимолидаги Манбеж шаҳрида ўнлаб оммавий тарзда кўмилган қабрлар аниқланди

Сурия шимолидаги Манбеж шаҳрида ўнлаб оммавий тарзда кўмилган қабрлар аниқланди

Сурия шимолидаги Манбеж шаҳрида ўнлаб оммавий тарзда кўмилган қабрлар аниқланди. Прес ТВ тармоғининг хабар қилишича, Манбеж ҳарбий кенгашининг бугун шанба куни хабар қилишича, Суриянинг Манбеж шаҳрида қайд этилмаган ўнлаб оммавий тарзда кўмилган қабрлар ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан озод этилган ҳудудларда топилди. Ушбу қабрларда кўмилганларнинг ҳаммаси ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари бўлиб, улар ИШИД террорчилик гуруҳи қўлидан қочишга уринишган пайтлариди террорчилар уларни ўлдириб оммавий тарзда кўмишган. Манбеж ҳарбий кенгашининг таъкидлашича, ИШИД такфирчи гуруҳи қурбон бўлганларнинг айрим қариндошлари томонидан ИШИД террорчилик гуруҳи ҳақида маълумотларни йиққанлиги учун уларни ҳам ўлдириб ушбу қабрларга кўмишган. Манбеж ҳарбий кенгаш аъзоси Ҳасан Абукентнинг айтишича, кўплаб парклар ва уларнинг 90 фоизидан кўпроғи оммавий тарзда кўмиладиган қабрлар сифатида фойдаланилган. Фақат бир паркнинг ўзида 27 та оммавий қабрлар топилган бўлиб, ушбу қабрда дафн этилганлар хусусида бирон бир маълумот қайд этилмаган.