Эрдўған: Идлибдаги террористлар йўқ қилинмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i28333-Эрдўған_Идлибдаги_террористлар_йўқ_қилинмоқда
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия шимоли ғарбидаги Идлибда ўтказилаётган амалиётлар билан террористлар йўқ қилинмоқда ва Ифрин минтақасидаги террорчи гуруҳларни таслим бўлишдан бошқа чораси қолмаган деб таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:53:43+00:00 )
Январ 14, 2018 19:33 Asia/Tashkent
  • Эрдўған
    Эрдўған

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия шимоли ғарбидаги Идлибда ўтказилаётган амалиётлар билан террористлар йўқ қилинмоқда ва Ифрин минтақасидаги террорчи гуруҳларни таслим бўлишдан бошқа чораси қолмаган деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган  хабарига кўра, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған  бу мамлакатнинг Элазик шаҳрида ҳоким партия -" Адолат ва тараққиёт" партиясини 6 чи конгрессида сўзлаган нутқида,  террористлар Туркия ҳудудларида террорчилар жиноятлари олди олинди ва шу сабабдан террорчи гуруҳлар  Туркиянинг жануб ва Суриянинг шимол  чегараларида янги  коридор очишга уринмоқда деб таъкидлади.

Ражаб Тойиб Эрдўған шунингдек,  террористларни йўқ қилиш учун Туркиянинг жиддий ҳатти -ҳаракатига тўхталиб,  АҚШ масъулларига хитобан террорчиларга  юниформаларни кийдириш  ва  террорчи гуруҳлар марраларида ўз байроғингизни кўтаришингиз билан  ҳақиқатни хаспўшлай олмайсиз деб айди.

Туркия президенти  АҚШ давлатига хитобан дедики,  минглаб самолёт ва трейлерлар билан минтақага олиб келинган қурол- яроқларингизнинг кўп қисми  қора бозорларда сотилмоқда ва бир қисми ҳам Туркияга қарши фойдаланмоқда.