Суриянинг халқ мудофаа кучлари Туркия армияси амалиётларини рад этмоқда
Суриянинг халқ мудофаа бўлинмалари турк ҳарбий кучларини Сурия шимолидаги Африн минтақасига кирганини инкор этдилар.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Суриянинг халқ мудофаа ҳарбий бўлинмалари чиқарган баёнотида Туркия давлат армияси Африн минтақасига киришга уринмоқда аммо қуролли тўқнашувлардан ва жавобий амалиётлардан сўнг бу минтақага кира олмади деб эълон қилди.
Суриянинг халқ мудофаа ҳарбий бўлиналарининг баёноти ҳам шу ҳолда тарқатилган ки, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бу мамлакат армиясини Суриядаги Африн минтақасига кирганини эълон қилди.
Айтиш керакки олдин Туркия ҳарбийлари Сурия шимолидаги Арбин шаҳрида жойлашган курдларни артиллеридан ўққа тутишни бошлагани маълум қилинганди.
Туркия Мудофаа вазири Нуриддин Жаниқли A Haber телеканалига берган интервьюсида қуруқликдан ҳужум қилиш режасида ҳам ўзгариш бўлмайди. У курдлар биринчи бўлиб чегарадаги турк ҳарбийларига ҳужум қилгани ва Туркия жанубига хавф солиб турганини қўшимча қилган.