Сурия шимолига қарши Туркия артиллерия ҳужумлари бошланди
Туркия армияси артиллерия кучлари яна бир бор Африн шаҳридаги Сурия халқ мудофаа кучлари позицияларини нишонга олди.
Килисдан Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тцркия ҳарбий кучлари бугун душанба куни ҳам Ҳалаб шимолидаги Африн шаҳридаги Сурия курдларининг халқ мудофаа бўлинмалари позицилари ва марказларини артиллерия ва бошқа оғир қуроллар билан нишонга олди.
Бу ҳужум оқибатида курд кучларига зарар етказилгани айтилади.
Мазкур манбага кўра, Туркия давлат армияси артиллерия бўлинмалари бу мамлакат армиясининг Ҳалаб шаҳри шимолидаги минтақаларда ҳарбий амалиётлари чорчубасида амалга оширилмоқда.
Анатолий ахборот агентлигининг хабар беришича, Туркиянинг ҳарбий кучларини бошқа бир гуруҳини Суриянинг бу минтақасига кирган.
20 январь куни Туркия Қуролли кучлари самолётлари Сурия шимолидаги Африн минтақасига авиазарбалар берди. Турк авиацияси ҳудуддаги курдларнинг юздан ортиқ позицияларига ҳужум уюштирган. Туркиянинг бу қарори АҚШ Сурия шимолида ИШИДга қарши кампания номи остида курдлар армиясини тузиш ҳаракатларига жавобан амалга оширилди.