Муҳаммад бин Салмон АҚШ марказий кучлари қўмондони билан учрашди
Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси ва АҚШ марказий ҳарбий кучлари қўмондони иккитомонлама ҳарбий ҳамкорликлари ҳамда минтақада юз бераётган воқеа- ҳодисалар масаласини муҳокама қилишди.
ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Жидда шаҳрида Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва АҚШ марказий ҳарбий кучлар қўмондони учрашувида ҳарбий масалалар, терроризмга қарши кураш ҳамда минтақа ўзгаришлари юзасидан фикр алмашилган.
Мазкур учрашувда АҚШдаги Саудия Арабистони элчиси Холид бин Салмон бин Абдулазиз, Арабистон мудофаа вазири муовини Муҳамад Алъойиш, Арабистон армияси штаби раиси Абдураҳмон Албаниён ва Яманга қарши араб коалицияси ҳарбий кучари қўмондони Фаҳд бин Туркий бин Абдулазиз ҳам иштирок этган.
Ўтган йилнинг ноябрида АҚШ президенти Дональд Трампни Арабистонга уюштирган сафарида томонлар 110 миллиард долларга тенг ҳарбий ҳамкорлик ҳужжатни имзолашганди.
Арабистон режими Яманда инсон ҳуқуқларини бузаётгани, ҳамда Сурия ва Ироқдаги террорчи гуруҳларни молиявий ва қурол- яроқ жиҳатидан ҳимоя қилгани туфайли халқаро ташкилотлар томонидан қораланмоқда.