Қатар давлати Саудия Арабистонига таслим бўлмоқчи эмас
(last modified Fri, 26 Jan 2018 13:18:18 GMT )
Январ 26, 2018 18:18 Asia/Tashkent
  • Қатар давлати
    Қатар давлати

Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний дедики Саудия Арабистони Қатарда нуфузини кучайтиришга уринмоқда, аммо ушбу ёвуз мақсадига ҳеч қачон эриша олмайди .

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қатар ташқи ишлар вазири   Францияда босиладиган газеталардан бирига берган интервьюсида, Қатар давлатини  ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда ҳам Арабистон нуфузи остига қолмаслиги ва бу режимга таслим бўлмаслигини эълон қилди.

Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний  Қатар халқи ва давлатини ўз мустақиллиги , тарихи ва ўзлигига эга бўлганини таъкидлаб,  Қатарга зарба бериш ва уни мағлубиятга учратишга асосланган айрим режимларнинг ҳатти ҳаракати  самарасиз қолади ва қатарликлар  ўз ҳукуматини ҳимоя қилиш учун бор куч қудратини ишга солилшга тайёрдирлар деб қўшимча қилди.

Қатар ташқи ишлар вазири  шунингдек,  минтақа вазияти хусусан Яман ва Ливан ўзгаришларига назар солиб Саудия Арабистони сиёсатлари нафақат  Қатарда хаос ва нотинчликларни вужудга келтиришга қаратилгани балки бутун минтақада нотинчликлар яратишга қаратилганлиги намоён бўлади деб айтди.