Туркия АҚШни террорчиларни ҳимоя қилишни тўхтатишга чақирди
(last modified Sat, 27 Jan 2018 08:47:52 GMT )
Январ 27, 2018 13:47 Asia/Tashkent

Туркия бош вазири АҚШ давлатининг террорчи ва жангари гуруҳларни ҳимоя қилиши ҳақида хавотирланиш билдириб, Вашингтон давлатини бундай террорчи гуруҳларни қўллаб- қувватлашни тўхтатишга чақирди.

Пайшанба куни Туркия бош вазири Бинали Йилдирим  Ўрта Шарқдаги АҚШ сиёсатларини танқид этар экан, АҚШ давлатининг террорчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиши ҳамда террорчи гуруҳлар билан биргаликда ўз лойиҳаларини амалга оширишга уринишини бу мамлакат учун шармандаликдан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.

Унга кўра,  Туркия давлати  Сурия билан бу мамлакат чегараларига яқин Сурия ҳудудларини террорчи гуруҳлар ва жангарилардан тозалашни мақсад қилган ва бу хусуда Фурот дарёсининг шарқ ва ё ғарб томони Анқара учун муҳим эмаслигини қўшимча қилди.

Бинали Йилдирим шунингдек,  Сурия шимолидаги Африн шаҳрида Туркия армияси томонидан ўтказилаётган амалиётлар Туркиянинг иқтисод системасига салбий таъсир ўтказмайди деб идао қилди.

Бундан олдин ҳам  Туркия бош взари  бу мамлакат парламнетидла Адолат ва тараққиёт ҳоким партияси намояндалари йиғилишида  АҚШ  Туркия билан муносабатлари ва ҳамкорликларини давом эттиришни истаса,  Курдистон ишчилар партиясига қарашли Суриянинг курд жангариларини ҳимоя қилиш ва қўлла қувватлашдан воз кечиши керак кдеб айтганди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам олдин  АҚШ давлатини бевосита жангариларни ҳимоя қилиш орқали Туркияни муҳосара қилишда айблаганди.

Эрдўған шунингдек  ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш баҳонаси билан Туркия чегаралари жанубида махсус бир коридорни ташкил этилишига ишора қилар экан,  ушбу иддао асоссиз ва ёлғондир,чунки  ушбу коридор террорчи ва жангариларни қўллаб- қувватлаш ва Туркияни изоляция қилиш мақсдида яратилмоқда деб таъкидлаганди.

Эрдўған эса шундай бир ҳолда АҚШ томонидан жангариларни ҳимоя этилишидан сўз очмоқдаки,  Анқара давлати  Сурия бўҳронининг авжида  Дамашқ давлатига қарши урушаётган террорчи гуруҳларини ҳимоя қилиши жараёнида АҚШ иттифоқчилари ва минтақавий ҳомийларидан бири эди.

Эндиликда  эса АҚШ ва Туркия давлатлари Сурия бўҳрони мавзусида бир- бирига зид қарашга эгалар.

Ҳар икки мамлакат ҳам миллий манфаатлари чорчубасида  Суриядаги ўзгаришларини максимал дарадажа ўз манфаатига ҳал қилишга уринишмоқда.

Шу сабабдан Туркия армияси  Африн шаҳрида бошлаган "Зайтун новдаси" номли ҳарбий амалиётлари қолабида  бошқача тарзда  Сурия ўзгаришларига аралашаб  кириб қолган.  Сурия шимолидаги Африн шаҳрида Туркия армияси ўтказаётган ҳатти-ҳаракат ва  амалиётлари кўплаб ташқи ва ички сиёсий доиларар томонидан  танқид этилмоқда.

Бу танқидларнинг аксарияти ҳам  Туркия армияси томонидан Сурия миллий ҳокимиятини бузилаётгани ва бу мамлакат фуқароларига қарши зўравонликларига бориб тақалади.

 Аммо Эрдўған бу вазиятни Анқара давлатига қарши Ғарб давлатларининг янги фитналарига қарши кураш олиб бориш деб оқлашга уринмоқда.

 Эрдўған ҳатто Туркия ичкарисидаги барча иқтисодий муаммолар ва бўҳронларда ҳам бошқа давлатларни айблашга уринмоқда.

Эрдўған танқидчилари ва мухолифлари эса бу вазиятни  минтақа ва халқаро миқёсидаги Туркия давлатининг кўп баланд -пастликка эга сиёсатларининг натижаси деб баҳолашмоқда.

 Сурия курдларини Вашинтон томонидан ҳимоя этилиши мавзуси борасида Анқара ва Вашингтоннинг барча ихтилофлари билан бир пайтда,  айрим сиёсий гуруҳлар ва доиралар  ҳар икки мамлакат ҳатти -ҳаркакатини хусусан Сурая ички ишларида  аралашишини  АҚШ ва Туркия давлатини ўз манфаатлаприни таъминлашга уринаётганлигидан далолат беришини таъкидлашмоқда.

 Профессор Нуа Фелмеден   "АҚШ давлати Туркия билан ҳамкорликларини давом эттиришни истаса, Вашингтон Суряидаги курд жангариларини ҳимоя қилишни тўхтатиши керак деган Туркия бош вазирининг изҳоротига ишора қилиб,  АҚШ бундан кейин Туркиясиз НАТО ни тассавур қилиши керак. Бу масаланинг асл далили ҳам Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилишда АҚШ иттифоқчисига айланган Сурия курдларига қарши Туркия давлатининг ҳужумидир деб айтган.

Унга кўра,  АҚШ Ироқ ва Сурия курдларига нисбатан иккиёқлама сиёсатлар олиб бормоқда чунки  1991 йили  Туркиянинг барч мухолифати билан бир пайтда мустақиллик пайида бўлган Ироқ курдларини ҳимоя қила бошлади.

Шу ҳол билан бирга  мустақиллик пайида бўлишни истамайдиган Сурия курдлари АҚШ ҳимоятидан маҳрум қолишган. Туркия эса ушб вазиятдан фойдаланиб,  ҳам ички ва ҳам ташқи арсаларда максимал даражада манфаатини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.