Яманликлар яна бир бор Риёд аэропортини ракета билан нишонга олишди
(last modified Tue, 30 Jan 2018 14:30:18 GMT )
Январ 30, 2018 19:30 Asia/Tashkent
  • ракета билан нишонга олишди
    ракета билан нишонга олишди

Яман армияси ракета бўлинмалари ва халқ кўнгилли кучлари қўмиталари яна бир бор Арабистон пойтахти Арриёд шаҳридаги " Малик Холид" номидаги аэропортни ракета билан нишонга олдилар.

Алолам телеканали маълумотига таяниб Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  бугун Яман армияси ракета бўлинмалари ва халқ кўнгилли кучлари  "Беркон ЭЧ 2" русумли ракеталари билан  Риёддаги " Малик Холид" аэропортини нишона олишди.

Бу хабар тафсилотлари тарқатилгани йўқ.

 Жорий йилнинг авалларида ҳам  Яман армияси 11 та баллистик ракетасини Арабистоннинг ҳарбий марралари томон отганди.

Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати жорий йилнинг 3 январида  ўтган йили  Арабистоннинг турли минтақаларидаги ҳарбий марказларини 45 та ракета билан нишонга олганини эълон этганди.