Суриянинг шимол- ғарбида Россия ҳарбий учоғи уриб туширилган
Кеча Россия Мудофаа вазирлиги Суриянинг Идлиб вилоятида бу мамлакатнинг СУ-25 русумли ҳарбий учқичини уриб туширилгани ва учувчисини ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Хабарга кўра, Суриянинг Идлиб вилоятида Россиянинг Су-25 русумли ҳарбий самолёти уриб туширилган.
Бу самолёт учувчиси ҳам терорчи гуруҳлар томонидан ўлдирилган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига таяниб Эрон телерадиокомпанияси хабар берган.
Россия Мудораа вазирлиги шунингдек Идлиб вилоятида кескинликлар ва тўқнашувларни камайтириш масуълиятини зиммага олган туркиялик томонлар билан биргаликда бу ҳарбий самолёт пилотии жасадини қайтариш учун лозим маслаҳатлашувлар олиб бораётганини маълум қилди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт кўчириб юрилувчи зенит-ракета мажмуасидан уриб туширилган”, дейилган хабарда.