Ғарб давлатлари Саудия арабистонига Яман халқини ўлдириш учун ҳарбий ёрдам кўрсатишияпти
Ғарб давлатларининг Саудия арабистонига Яман халқини ўлдириш учун кўрсатаётган ҳарбий ёрдамлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Ғарб давлатларининг Саудия арабистонига Яман халқини ўлдириш учун кўрсатаётган ҳарбий ёрдамлари" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Америка қўшма штатлари ва Англия қирувчи самолётлари билан Яманнинг мазлум халқининг қатли ом қилинишига қарамай, Ғарб мамлакатларининг Саудия арабистонига инсонпарварлик иддаоси билан қурол-аслаҳаларни жўнатиш жараёни илгаригидек давом этмоқда. Англия рўзномаларининг Арабистон ва Англия алоқалари ҳақида тарқатаётган хабарларида, Саудия арабистонининг Лондон томонидан ақлли бомбалар билан таъминланиши хусусида маълум қилишди. Англиянинг Обзервер рўзномасининг якшанба кунги хабарига кўра, Англия давлати Ройтон компаниясида ишлаб чиқарилган ақлли бомбаларни Саудия арабистонига тақдим этди. Ройтон заводи дунёда энг катта ракета ва бомбаларни ишлаб чиқарадиганлардан бири ҳисобланади. Англиянинг мазкур рўзномасининг ёзишича, Саудия арабистони ушбу бомбалардан фойдаланиб Яманнинг ҳимоясиз халқига қарши ишлатмоқда. Арабистон Англиядан қурол-аслаҳа сотиб оладиган энг йирик харидори бўлади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган муассасаларнинг хабарларига кўра, Саудия арабистонининг Яманга қарата ҳужумлари бошланганидан буён, Англия Ол Сауд режимига 2 миллиард 800 миллион фунт стерлинг маблағига тенг бўлган аслаҳалар сотиш учун рухсатнома берган. Қурол аслаҳа савдоси билан кураш олиб борадиган компаниянинг расмий статистика маълумотига кўра, Саудия арабистони Англия қуролларини сотиб оладиган энг йирик харидорларидан бири ҳисобланади.
Ғарб давлатлари ва уларнинг бошида турган Америка қўшма штатлари ва Англия бир тарафдан терроризмга қарши кураш шиорларини кўтариб чиқиб, ИШИД террорчилик гуруҳига қарши коалиция ташкил этди. Ҳатто ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқ ва Суриядаги позицияларини ҳам нишонга олияпти. Бошқа томондан эса, ушбу давлатлар минтақада экстремистик ва зўравонлик ғояларини кенг кўламда тарқатаётган Саудия арабистонига сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан хомийлик қилишади. Эндиликда келиб, Ғарбда ҳам ушбу мавзу ошкора тус олган. Ғарбнинг кўплаб таниқли сиёсатчилари ва экспертлари ушбу мавзуни кўп маротаба эътироф этишди ва ҳатто минтақада терроризм ва экстремизм сиёсатларини кенг тарқатиш сиёсатларини юритаётган Саудия арабистони тузумининг моҳиятидан огоҳ бўлган Ғарб давлатларининг сиёсатлари ҳам савол остига олинмоқда. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош Ассамблеяси даражасига кўтарилган Ол Сауд режимининг гўдакларни ўлдиришга оид жиноятлари эндиликда, Европа мамлакатларининг пойтахтларига ҳам етиб борди.
Саудия арабистонининг жиноятлари БМТда муҳокама этилди. Лекин, БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг оғзи Саудия арабистонининг долларлари эвазига ёпиб қўйилди. Шундан кейин Арабистоннинг номи гўдакларнинг қотили деб аталаётган қора рўйхатдан чиқариб ташланди. Англия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Тобиас Элвод айрим инсон ҳуқуқлари фаоллари ва муассасалари томонидан берилган саволларга жавоб беришда, Яманда инсон ҳуқуқларининг поймол этилаётганини эътироф этди. Англия ташқи ишлар вазирининг Тобиас Элвод ўз баёнотида шундай айтдики, Саудия арабистони томонидан Яманда инсон ҳуқуқларини бузаётганлиги хусусида ҳеч қандай гувоҳ ва далиллар топилмади деган таҳлиллар нотўғридир. Бундан бироз олдинроқ, ушбу масала юзасидан учта вазир чиқиш қилиб, Британия Саудия арабистони томонидан Яманда инсон ҳуқуқларини поймол этмаётганлиги ҳақида хулосага келди деб баёнот беришган эди. Англия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари эса, ушбу баёнотнинг хатоларини тўғрилаб қўйди.
Саудия арабистонининг Ямандаги жиноятларига доир қатъий ва ишончли гувоҳларга қарамай, Англия омавий ахборот воситалари Англиянинг тараққий этган қуролларининг Яманга қарши қўллаш учун Саудия арабистонига сотаётганлиги ҳақида хабар беришяпти. Арабистон 2015 йилда Ғарб мамлакатлари қурол-аслаҳларини сотиб оладиган энг йирик харидорига айланган эди. Статистика маълумотларига кўра, Ол Сауд режими жорий йилда ҳам ўзининг ушбу мақеини яъни Ғарб давлатларининг қурол-аслаҳаларини сотиб оладиган энг йирик харидор эканлигини сақлаб қолди. Европа мамлакатлари 2015 ва 2016 йилда ҳам мисли кўрилмаган ва кенг қамровли террорчилик ҳужумларига учраган эди. Айни пайтда ҳам ушбу Ғарб мамлакатлари таҳдид остида турипти. Ғарб давлатлари бундан кейин ўзларининг хавфсизликларини ва барқорорликларини сақлаб қолиша олишмайди. Ғарбдаги ушбу ҳолат Ямандаги аёллар ва гўдакларнинг қирғин қилинишидек бир хилдир. Яман халқи Саудия арабистони ва Ғарб давлатлари томонидан олиб борилаётган сиёсатлари измида юрмаётганлиги учун улар қатли омга учради. Бугунги дунёда хавфсизлик ва барқарорлик тушунчаси кенг миқёсда таҳлил этилмоқда. Ғарб давлатларининг инсон ҳуқуқлари деган тушунчалардан ва терроризмга қарши кураш шиорларидан бир восита сифатида фойдаланишлари натижасида жаҳонда терроризм балоси ва таҳдиди кенг тарқалди. Токи, Ғарб давлатлари терроризм билан курашиш ва инсон ҳуқуқлари деган шиорлардан фақат восита сифатида фойдаланиш ҳаракатларини давом эттирар экан, ўз юртларида хавфсизлик ва барқарорликни ўрната олишмайди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.