Нетаняҳу Маҳмуд Аббоснинг БМТ хавфсизлик кенгашидаги нутқига юзсизларча муносабат билдирди
(last modified Wed, 21 Feb 2018 14:19:42 GMT )
феврал 21, 2018 19:19 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу Маҳмуд Аббоснинг БМТ хавфсизлик кенгашидаги нутқига юзсизларча муносабат билдирди
    Нетаняҳу Маҳмуд Аббоснинг БМТ хавфсизлик кенгашидаги нутқига юзсизларча муносабат билдирди

Сионистик режим бош вазири Биньямин Нетаняҳу Фаластин мухтор ташкилоти раиси Маҳмуд Аббоснинг сешанба кунги нутқига юзсизларча муносабат билдириб, миллионлаб доллар маблағларни фаластинлик шаҳидларнинг хонадон аъзоларига тўлаётганини иддао қилди.  

Фаластин миллий маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши жиноятлари бўйича Американинг роли кескин қоралаб чиқди. 

Фаластин миллий маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Англия ва АҚШнинг Фаластинга нисбатан сиёсатини танқид қилган эди. Маҳмуд Аббос ўз халқининг оғир аҳволдалиги учун Англия ҳукуматини айблади. 

“Британия ҳукумати бу декларация натижаси бўлган Фаластин халқи учун фалокатли оқибатлар учун жавобгар”, деб айтган Маҳмуд Аббос 1917 йилги Бальфур декларацияси ҳақида. Унинг айтишича, бу ҳужжатга кўра, “эга бўлмаганлар ҳуқуқи йўқларга берганлар”.

Маҳмуд Аббос Вашингтон хатоларини ҳам қайд қилиб ўтган. “АҚШ Фаластинни озод қилиш ташкилотини ҳамон террорчилик рўйхатига киритиши таажжублидир ва Вашингтондаги миссиямизнинг иши учун тўсиқ яратади”, деб айтган.

“Агар конгресс бизни террорчилар деб ҳисобласа, унда маъмурият биз билан қандай қилиб алоқаларга эга? Қандай қилиб ташриф буюришади? Қандай қилиб кўмак кўрсатишади? Қандай қилиб террорчиларга ёрдам берасиз?”, деб юзланган Аббос АҚШ делегациясига.

Маҳмуд Аббоснинг маълум қилишича, Фаластинни озод қилиш ташкилоти вакиллари 2017 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп билан 4 марта учрашишган.