Туркия ҳужумларида Афринда 2 мингдан ортиқ курд жангарилари ҳалок бўлган
Туркия армияси штаби Суриянинг Африн минтақасида турк ҳарбий кучлари ўтказаётган амалиётлари жараёнида икки мингдан ортиқ жангаларини йўқ қилинганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Туркия армияси штаби тарқатган баёнотида Суриядаги Африн жануби- ғарбида жойлашган " Жин Дара Си" шаҳарчаси яқинидаги бир нечта қишлоқлар турк ҳарбий кучлари назоратига ўтганини тўхталиб, "Зайтун новдаси" номли Туркия армияси амалиётларида Африн минтақасида Анқара давлатига мухолиф 2018 нафар курд жангарилари йўқ қилинган деб таъкидлади.
Туркия давлат масъуллари " Африн" шаҳрини босиб олиш мақсадида бошланган Сурия шимолидаги " Зайтун новдаси" ҳарбий амалиётларини Туркия хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида эканлигини иддао қилишмоқда.
Аммо сурия давлати Анқара терроризм баҳонаси билан Сурия мустақиллиги ва яхлитлигини оёқ ости этмоқда деб эълон қилган.