Яна бир нафар Фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди
(last modified Sat, 10 Mar 2018 13:13:24 GMT )
март 10, 2018 18:13 Asia/Tashkent
  • Яна бир нафар Фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди
    Яна бир нафар Фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди

Сионистик режим ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларида ва ғазо секторида норозилик намойиши ўтказган фаластинликларга қарата ҳужум қилишди ва бир нафар фаластинликни отиб шаҳид қилишди шунингдек 86 нафар фаластинлик оғир тан жароҳати олди 

Фаластин қизил ярим ой жамияти жума кунги баёнотида шундай эълон қилдики, Сионистик режим ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларида ва ғазо секторида норозилик намойиши ўтказган фаластинликларга қарата ҳужум қилишди ва бир нафар фаластинликни отиб шаҳид қилишди шунингдек 86 нафар фаластинлик оғир тан жароҳати олди. 

Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин қизил ярим ой жамиятининг хабарига кўра, 24 ёшли Муҳаммадзайнул Жаъфарий Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғининг жанубидаги ал-Халил шаҳридаги Боб ал-Зивоя минтақасида сионист ҳарбийлари томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлди. 

Фаластин қизил ярим ой жамиятининг баёнотига биноан, шунингдек яна икки нафар фаластинлик ярадор бўлди ва 19 нафар фаластинлик резинали ўқлардан тан жароҳати олди ҳамда 45 нафари эса кўзни ёшлантирувчи газдан бўғилиб қолишди ва оғир тан жароҳати олишди. 

Ёрлиқ