Американинг қуроллари минтақадаги жиноятчиларнинг ихтиёрига тақдим этилияпти
Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Америка қўшма штатларининг қурол-аслаҳалари минтақада уруш оловини ёқадиган ва уруш жиноятларини содир этадиган раҳбарларнинг ихтиёрига тақдим этилади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Американинг қуроллари минтақадаги жиноятчиларнинг ихтиёрига тақдим этилиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Америка қўшма штатларининг қурол-аслаҳалари минтақада уруш оловини ёқадиган ва уруш жиноятларини содир этадиган раҳбарларнинг ихтиёрига тақдим этилади. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф чоршанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёздики, Америка ўзининг экспортга чиқарадиган қуролларининг ярмидан кўпроғини Ўрта Шарқ минтақасига жўнатади. Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, ушбу қурол-яроқлар уруш жиноятларини содир этаётган тажрибасиз ва ихтилоф келтириб чиқараётган раҳбарларнинг қўлига тақдим этилади. Аммо, ҳанузгача минтақада беқарорлик қилаётган деб Эронни айблашади. Эрон ташқи ишлар вазири сўзлари америкалик расмийларнинг зиддият келтириб чиқариш ва Эронга қарши айбловларининг давом этаётганига ишора қилинган бўлиб, базида Эрон ислом жумҳуриятини ўзларича Осиё ғарбидаги минтақада беқарорлик манбаи деб айблашади. Бундан кўзланган мақсад эса, Эрондан қўрқитиш баҳонаси билан Саудия арабистони нефтидан келган даромадларни тортиб олишдир. Ушбу мақсадлар йўлида, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг президент этиб сайланганидан кейин 2017 йилда ўзининг биринчи сафарини Арабистонга уюштирди.
Доналд Трамп 2015 йилдан буён Яманда жиноятчилик ҳаракатларини амалга ошириб келаётган ол Сауд режимининг раҳбарлари билан бирга шамшир рақси деб аталадиган тадбирларида иштирок этди ва инсон ҳуқуқларини поймол этиб, 110 миллиард доллар қийматига тенг бўлган қуролларни Саудия арабистонига сотиш учун ҳарбий битимни имзолади. Ушбу сиёсат билан параллел равишда Саудия режимининг валиаҳди Муҳаммад Бин Салмон омма афкорининг қаршиликларига қарамай, ўтган ҳафтада Лондон шаҳрида Британия билан ҳарбий шартномани имзолади. Саудия арабистони ва Британия ўртасидаги келишувга асосан Риёз давлати 48 та Еврофайтер Тайфун русумли қирувчи самолётларни Лондон давлатидан харид қилиб олади. Ушбу келишув Осиё ғарбидаги минтақаларда нотинчликлар ва урушларни давом эттиришга қаратилган бўлиб, бунинг натижасида эса қурол ишлаб чиқарадиган заводларнинг даромадини янада кўпайтиради. Бундан ташқари Америка қўшма штатлари ва Британиянинг Саудия арабистони билан ҳарбий ҳамкорлиги ушбу иккала мамлакатнинг Саудия режимининг Ямандаги жиноятларига шерик эканлигини англатади.
Американинг Антивор интернет тармоғи, бундан бир неча кун олдин Ямандаги жанглар ҳақида маълумот бериб, америкаликларнинг Ямандаги уруш жиноятларида ва инсоний фожеаларни келтириб чиқаришдаги жиноятларда иштирок этишларининг давом этаётганидан хавотирланиш билдириб шундай ёздики, Саудия арабистонининг Яманга қарата амалга ошираётган ҳужумларининг уч йил ўтишига қарамай, ҳалигача ноҳарбий бўлган тинч аҳоли Саудия арабистонининг ҳаво ҳужумларига учраб ҳаётдан кўз юммоқда. Ушбу фожеаларга қарамай, америкаликлар турли кўринишдаги қурол-аслаҳаларни Саудия арабистонига ва Бирлашган араб амирлигига жўнатмоқда. Шунингдек, ушбу Америка сайтининг ёзишича, Саудияликлар Америкадан сотиб олган қурол-яроқларини ва бомбаларини Яман халқининг бошига ташламоқда. Америка қўшма штатларидан ташқари, Британия ҳам Яман бўҳронини ҳал этишга қаратилган сиёсий ҳимояларга хилоф тарзда, Саудия режимининг жиноятларига шерик бўлиб, Саудия режимининг Ямандаги жиноятларининг давом этишига ўз ҳиссасини қўшиб, ушбу жиноятларнинг ташвиқотчиси ва сабабчиси бўлияпти.
Яман ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Тайфун қирувчи самолётларининг Саудия арабистонига сотилиши халқаро ташкилотларнинг баҳолашича, Яманда жаҳондаги инсоний фожеаларнинг энг ёмони ҳисобланади. Бу эса, Британиянинг Саудия режимининг Яманга қарата амалга ошираётган ҳужумларини ҳимоя қилишдек бўлмоқда. АҚШ ва Британиянинг ҳозирги ёндашуви Яман бўҳронини ҳал этишга кўмак қилмайди. Осиё ғарбидаги минтақаларда барқарорлик ва осойишталикни ўрналиши ҳақиқатни англаш бўлади ва ҳозирда ушбу ҳақиқатни амалга оширишга эҳтиёж сезади. Эрон масъулиятни ўз бўйнига оладиган мамлакатлар қаторида, минтақада конструктив ва фаол иштирок этади. Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ бўлиши ҳам ушбу иддаоларнинг исботи ҳисобланади. Яманнинг бўҳронини ҳал этишда ҳам Эроннинг ёндашуви, Теҳроннинг Бирлашган миллатлар ташкилотига тақдим этган тўрт моддадан иборат лойиҳа доирасида бўлиб, унда ўқ узишни тўхтатиш, инсонпарварлик ёрдамларини тақдим этиш, яманлик партиялар ўртасида музокаралар ўтказиш ҳамда мустаҳкам ҳукуматни ташкил этиш қайд этилган. Ушбу тўрт моддадан иборат бўлган таклифларнинг ижро этилишини кафолатлаш учун Саудия режимининг Ямандаги урушларини тугатиш ва Америка томонидан қуролларни минтақага жўнатишини тўхтатишдир.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.