Эрдўған турк ҳарбий кучларини Африн марказига етганини тасдиқлади
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билдирган изҳоротида турк ҳарбий кучларини Сурия шимолидаги Африн шаҳрига кирганини тасдиқлади.
Анатолий ахборот сайтининг бугунги хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған "Зайтун новдаси" амалиётларининг 58 чи кунида Африн шаҳри марказини бутунлай турк ҳарбийлари назоратига ўтганини эълон қилди.
Унга кўра, Туркия давлат армияси "Сурия озодлиги армияси" билан биргаликда Африн шаҳрини бутунлай тасарруф этган.
Бугун "Алмаёдин" телеканали мухбири ҳам Туркия давлат армияси Суриядаги Африн шаҳрининг 3 дан 2 қисмини тасарруф этиши билан бу шаҳар марказига етган деб маълум қилганди.
Бошқа томондан Африн шаҳри масъуллари ўтган кунлар ичида Туркия армиясининг ҳарбий тажовузлари туфайли Африн шаҳрининг 150 минг яшовчилари ўз уй-манзилларини тарк этишганини эълон этдилар.