Яманликлар Саудия Арабистони аэропорларини ракета билан нишонга олишмоқда
(last modified Mon, 26 Mar 2018 13:56:06 GMT )
март 26, 2018 18:56 Asia/Tashkent
  • Яманликлар
    Яманликлар

Яман армияси томонидан Саудия Арабистондаги аэпопортлар ракета билан нишонга олинмоқда.

Ал-Олам телеканалининг бугунги хабарига кўра,  Яман армияси ракета бўлинмалари "Буркон Эч 2"  русумли ракета билан  Арабистон пойтахти Риёд шаҳридаги " Малик Холид" халқаро аэропортини нишонга олдилар.

Арабистон жанубидаги Усайр минтақасидаги Абҳо минтақавий аэропортига ҳам Яман армиясининг " Қоҳер Эм2" русумли ракеталари  теккани хабар қилинмоқда.

Яманнинг  ракета бўлинмалари  Арабистондаги Жийзон аэропорти ва Ол Сауд режимининг бошқа бир нечта объектларини баллистик ракеталар билан нишонга олишди.

 Арабистон режимини Риёд шаҳри томон отилган ушбу ракетлардан айримларини уриб туширганини иддао қилиши билан бир пайтда Яман армияси ракеталар аниқ  нишонга  текканини эълон қилишмоқда.