Эрон Сионистик режимнинг Фаластиндаги оммавий қирғинларини қоралади
(last modified Sat, 31 Mar 2018 13:28:25 GMT )
март 31, 2018 18:28 Asia/Tashkent
  • Эрон Сионистик режимнинг Фаластиндаги оммавий қирғинларини қоралади
    Эрон Сионистик режимнинг Фаластиндаги оммавий қирғинларини қоралади

Сионистик режимнинг ирқчи ҳарбийлари томонидан ишғол этилган Фаластин юртида ўнлаб инсонларни шафқатсизларча қирғин қилишларини ва кўплаб инсонларни ярадор қилишга қаратилган ҳаракатларини кескин қоралади.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Сионистик режимнинг ирқчи ҳарбийлари томонидан ишғол этилган Фаластин юртида ўнлаб инсонларни шафқатсизларча қирғин қилишларини ва кўплаб инсонларни ярадор қилишга қаратилган ҳаракатларини кескин қоралади.

Фаластиннинг Ғазо сектори аҳолиси кеча жума куни тинчлик йўлидаги йирик кўламдаги кўча намойишларини ўтказишди. Сионист ҳарбийлари эса ушбу кўча намойишларида иштирок этаётган намойишчиларга қарата ўқ узишди ва ҳужум қилишди. Натижада эса, 16 киши шаҳид бўлди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемийга кўра, айни пайтда Сионистик режим мисли кўрилмадан кўламда оммавий қирғин ҳаракатларини ва жиноятларни содир этмоқда ва ишғолгарлик юришларини давом эттирияпти. Афсуски, Америка қўшма штатлари президенти ва ҳукуматинининг ҳимояси ва минтақанинг айрим хомхаёл раҳбарларининг шармандали ҳатти-ҳаракатлари ва уларнинг Сионистик режим билан яширинча ва пинҳона алоқаларни ўрнатишлари ортидан Сионистик режим янада сурбетлашди ва Фаластинликларни Пок деб аталадиган байрамлари арафасида тинч йўл билан ўтказилаётган намойишларига қарата тажовузкор ҳужум қилишларига имконият яратди. 

Сионистик режим ва Ғазо сектори чегарасида фаластинликлар ҳамда сионист ҳарбийлари билан тўқнашувлар давомида шаҳид бўлган фаластинликлар сони камида ўн олти кишини ташкил этияпти.

Ёрлиқ