Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот экспертлари Суриянинг Дума шаҳрига киришди
(last modified Wed, 18 Apr 2018 14:14:19 GMT )
апрел 18, 2018 19:14 Asia/Tashkent
  • Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот экспертлари Суриянинг Дума шаҳрига киришди
    Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот экспертлари Суриянинг Дума шаҳрига киришди

Суриянинг БМТдаги доимий вакили КҚТТ миссияси Думада қачон иш бошлашини айтди

Суриянинг БМТдаги доимий вакилининг маълум қилишича, Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот экспертлари Суриянинг Дума шаҳридаги эҳтимолий кимёвий ҳужум юз берган жойда чоршанба, 18 апрель куни иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда ал-Олам телеканали хабар бермоқда.

«БМТнинг хавфсизлик бўйича гуруҳи 17 апрель куни Думага Дамашқ вақти билан соат тахминан 15:00да йўл олди, у ўша ердаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни баҳолайди. Агарда БМТ жамоаси Думадаги вазият тинч экани ҳақидаги хулосага келса, далилларни аниқлаш бўйича миссия Думада эртага ўз ишини бошлайди», - дея айтиб ўтди Жаъфарий.

АҚШ, Британия ва Франция Сурия ҳукуматини Дума минтақасида кимёвий қурол ишлатганликда айблаб Суриянинг Дамашқ ва Ҳўмс шаҳарларига ҳужум қилди. 

Ёрлиқ