Сурия армияси Зумайр шаҳрига кириб борди
(last modified Fri, 20 Apr 2018 11:18:25 GMT )
апрел 20, 2018 16:18 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Зумайр шаҳрига кириб борди

Пайшанба куни Сурия армияси "Жейшулислом" нинг охирги террорчи гуруҳи шаҳардан чиқиши билан бир вақтда Зумайр шаҳрига кириб борди.

ИРНАнинг маълум қилишича,Сурия армияси ушбу шаҳарда мамлакат байроғини ўрнатишди. Мазкур шаҳар аҳолиси Сурия армиясини катта шодлик билан кутиб олишди. Зумайр шаҳрининг аҳолиси давлат армияси ушбу шаҳарга кириши билан "Яшасин Сурия армияси!", "Башор Асадга  руҳ ва жонимиз билан хизмат қиламих!"  деган шиорларни беришди.

Зумайр шаҳри Дамишқ яқинидаги Риф вилоятида жойлашган ва Сурия пойтахтининг шимоли-шарқидан 44 километрлик узоқликда жойлашган.

 Мазкур шаҳардан "Жейшулислом" унсурларининг чиқиш келишуви Шарқий Ғута минтқасидаги Дума шаҳридан ушбу террорчилик гуруҳининг чиқиши билан амалга оширилди.

Дума шаҳри 14-апрелда террорчилардан комил тарзда  озод этилди.

Ёрлиқ