Маҳмуд Аббос: Қуддус Фаластиннинг абадий пойтахтидир
(last modified Tue, 01 May 2018 13:47:58 GMT )
май 01, 2018 18:47 Asia/Tashkent
  • Маҳмуд Аббос
    Маҳмуд Аббос

Фаластин автоном ташкилотининг раиси Қуддус шаҳрини Фаластиннинг абадий пойтахти эканлигини таъкидлаб, Ғазо секторисиз ҳеч қандай давлат ташкил этилмайди деб айтди.

Алжазира телеканалига таяниб, Алолам тарқатган хабарига кўра, Фаластин автоном ташкилоти раиси Маҳмуд Аббос Ромуллоҳда ўтказилган Фаластин миллий кенгаши йиғилишида бугунги асрдаги ҳодисалар хусусан Қуддус масласига тегишли ҳар қандай иддаоларни қоралаб, Қуддус ҳардоим фаластинликларга тегишлидир деб айтди.

Маҳмуд Аббос Фаластинда вақтинчалик чегарага эга мамлакатни ташкил этишни қабул қилиб бўлмайдиганлигини баён этар экан, АҚШ ҳам якка- ёлғизлик билан  тинчлик жараёнига воситачилик қила олмайди деб қўшимча қилди.

Фаластин автоном ташкилоти раиси   Ғазо халқини ўз ватанига қайтиб келишлари ҳаққига эга бўлгани борасидаги кўча намойишларга тўхталиб,  Ғазо сектори чегарасида рўй бераётган ҳодисалар халқнинг осойишта мақсаддаги кўча намойишларидир деб изоҳлади.

У ўз сўзларида содир этган жиноятлари учун сионистик режим раҳбарларини яқин келажакда Халқаро жиноий суд олдида жавоб беришларини таъкидлади.