Фаластин халқи Бахтсиз куннинг етмиш йиллигини Исроил учун бахтсизлик кунига айлантиради
Огоҳлантирувчи жума номи остида қайтиш ҳаққи номли кўча намойишлари, ишғол этилган Фаластин билан Ғазо сектори минтақаларида Фаластин халқининг кенг миқёсли иштироки билан етти жумадан бери ўтказилиб келинмоқда.
Фаластин исломий муқовамат ҳаракатининг сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳанияга кўра, Фаластин халқи Бахтсиз куннинг етмиш йилигини Исроил учун бахтсизлик кунга айлантиради.
Фаластин юрти 1948 йил 14 май кунида Сионистик режим томонидан ишғол этилган. Ушбу кун Бахтсиз кун номи билан танилган ва ушбу кунда сионистлар Англиянинг фитналари ва ҳимояси билан Фаластин юртини босиб олишни бошлашган.
Туркиянинг Анатолий агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исмоил Ҳания жума куни Ғазо секторидаги ал-Брийж лагерида қайтиш ҳаққи номли йирик кўламдаги норзилик намойишида шундай айтдики, ҳеч ким Қудснинг исломий ва арабий ўзлигини ўзгартира олмайди.