Европа давлатлари АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирилишига қарши чиқишмоқда
Қуддусда АҚШнинг янги элчихонасини очилиши маросимига таклиф этилган Европа давлатларининг аксарияти сионистик режими даъватини рад этдилар.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг қарорига биноан, эртага душанба куни махсус расмий маросим доирасида АҚШнинг Тел -Авивдаги элчихонаси Қуддусга кўчирилиши кутилмоқда.
Европа мамлакатларининг аксарияти , шунингдек Россия, Миср ва Мексика давлатлари намояндалари ҳам бу маросимда қатнашишмайди.
Мазкур хабарга асосан, Австралия, Германия, Франция, Ирландия, Мальта, Португалия, Польша ва Швеция ҳам сионистик режими даъватини рад қилган мамлакатлардандир.
АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан юбориладиган махсус делепгация бу маросимда қатнашиш учун бугун ишғол этилган Фаластинга боришлари айтилади.
Сионистик режимининг Ҳааретс газетасининг ёзишича, сионистик режими ТИВ- и Қуддуси шарифдаги АҚШ элчихонасини очилиши маросимидан тўрт кун олдин бу режимдаги 86 элчихоналарга даъватнома йўллаганди, аммо фақат 30 -та элчихона бу даъватни қабул қилган.