Сионистик режим ҳарбийлари фаластинлик гўдакларни шаҳид қилишияпти
Ишғолгар сионистик режим жорий йилнинг бошидан ҳозирга қадар Ғазо секторида ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 18 нафар фаластинлик гўдакни шаҳид қилди
Фаластин исломий муқовамат ҳаракати Ҳамас ўз баёнотида маълум қилишича, ишғолгар сионистик режим жорий йилнинг бошидан ҳозирга қадар Ғазо секторида ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 18 нафар фаластинлик гўдакни шаҳид қилди.
Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарга кўра, Ҳамас ҳаракатининг сешанба кунги баёнотида қайд этилишича, ушбу гўдакларнинг 12 нафари 30 март кунида бошланган норозилик намойишлари давомида Сионистик режим ҳарбийлари томонидан отилган ўқлардан шаҳид бўлган.
Шунингдек улардан олти нафари эса, 14 май душанба куни бўлиб ўтган кенг кўламли намойишларда шаҳид бўлишди.
Ҳамас ҳаракатнинг қўшимча қилишича, жароҳат етказиш ва инсонларни нишонга олиш ҳаракатлари шуни кўрсатмоқдаки, Қудсни ишғол этган Сионистик режим ҳарбийлари Фаластинликларни айниқса ҳеч қандай таҳдид қилолмайдиган ёш болаларни йўқ қилиш учун бор куч имкониятларини ишга солишмоқда.
Исроил армияси душанба куни АҚШнинг ҳимояси остида ва минтақанинг айрим режимларининг пассив ва хоинларча муросалари ортидан Накба кунида тинч ўтказилаётган намойишларга қарата шафқатсизлар ва аёвсиз ўқ отишган. Натижада эса, 61 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва 3 мингдан ортиқ инсонлар оғир тан жароҳати олишди.