Ол Сауд режими армияси Санъо шаҳрига авиазарбалар берди
Кеча Саудия Арабистоони режимининг қирувчи самолётлари бир неча маротаба Яман пойтахти- Санъо шаҳрининг турли минтақалари жумладан бу шаҳарнинг Сетин хиёбонида жойлашган нефт компаниясини бомбардимон этдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, авиазарбалар оқибатида 5 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлиб 13 киши жароҳат олган.
Кеча Ол Сауд режими қирувчи учоқлари Яманнинг Саъда вилоятини ҳам бир неча марта бомбардимон этишганди. Бу ҳужумларда ҳам 3 нафар яманлик болалар қурбон бўлиб 15 нафар жароҳат олишганди.
Ол Сауд режимининг ваҳшиёна ҳужумлари натижасида ўта қашшоқ бўлган Яман мамлакатини озиқ- овқат ва дори камчиликларига дучор этган.
Шу билан бирга Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари ҳозиргача Яман ичкарисидаги ўз мақсадларига эриша олишгани йўқ.