Башар Асад: Сурияда химиявий қурол йўқ. Америка ёлғон иддаоларни илгари сурияпти
Ғарбнинг Сурия армияси химиявий қуролларни ишлатмоқда деган айбловларини ҳақиқатдан йироқ деб атади. Унга кўра, америкаликлар ёлғон иддаолар билан Сурияга ҳужум қилишни кўзлашмоқда.
Сурия президенти Ғарбнинг Сурия армияси химиявий қуролларни ишлатмоқда деган айбловларини ҳақиқатдан йироқ деб атади. Унга кўра, америкаликлар ёлғон иддаолар билан Сурияга ҳужум қилишни кўзлашмоқда.
Ирна ахборот агентлигининг якшанба куни тарқатган хабарига кўра, Башар Асад Россиянинг НТВ канали билан ўтказган суҳбатида шундай таъкидладики, Сурия давлати химиявий қуролга эга эмас.
Сурия президентининг маълум қилишича, Ғарб Сурияга қарши ҳарбий ҳужум қилиш мақсадида Дамақшни химиявий қурол ишлатди деб сохта ценарийлар билан айбламоқда.
Сурия президентининг қўшимча қилишича, ҳар қачон шу каби айбловлар террорчилар мағлубиятга учраётган пайтларида муҳокама этилади.
Америка, Франция ва Британия жорий йилнинг 14 апрел кунида Суриядаги Шарқий Ғута шаҳрининг Дума минтақасида химиявий ҳужум уюштирилди деган сохта ва асоссиз айбловлар билан Суриянинг турли обектларига ва минтақаларига қарата 100 дан ортиқ ракеталарни отди.
Ушбу даҳшатли ҳужумлар ва жиноятлар ҳам химиявий қуроллар ишлатилди деган асоссиз айбловлар билан содир этилди.