Богданов: Эрон террорчиларга қарши курашиш учун Суриядадир
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i35945-Богданов_Эрон_террорчиларга_қарши_курашиш_учун_Суриядадир
Россия Ташқи ишлар вазири муовини Эрон ҳарбий маслаҳатчилари Сурия давлати таклифи билан ушбу мамлакатга боришганини таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T13:25:49+00:00 )
июл 01, 2018 12:24 Asia/Tashkent
  • Богданов: Эрон террорчиларга қарши курашиш учун Суриядадир

Россия Ташқи ишлар вазири муовини Эрон ҳарбий маслаҳатчилари Сурия давлати таклифи билан ушбу мамлакатга боришганини таъкидлади.

ИРНА берган хабарга кўра, Ўрта Шарқ ишлари  бўйича Россия Ташқи ишлар вазири муовини Михаил Богданов сионистлрнинг КАН телеканали билан қилган суҳбатида эронлик ҳарбий маслаҳатчилар Сурияда террорчиларга қарши курашда ёрдам беришаётганини баён қилди.

Богданов ушбу ҳарбий маслаҳатчиларнинг сони анча кам эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Сурия инқирози 2011 йилда  террорчиларнинг кенг кўламли ҳужумлари билан бошланган эди. Уларнинг ҳомийлари бўлган Арабистон, Америка ва бошқа иттифоқчилари минтақа вазиятини Сионистик режим фойдасига ўзгартиришни кўзлашган.

Ушбу ҳужумлар ортидан Сурия давлати террорчиларга қарши курашиш учун Эрондан ёрдам сўради.