Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти
(last modified Wed, 31 Aug 2016 13:35:08 GMT )
август 31, 2016 18:35 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти

Саудия арабистони армияси қирувчи самолётлари томонидан Яманнинг турли минтақаларига қарата олиб борилган ҳаво ҳужумларида ўнлаб яманликлар ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони армияси қирувчи самолётлари томонидан Яманнинг турли минтақаларига қарата олиб борилган ҳаво ҳужумларида ўнлаб яманликлар ҳаётдан кўз юмди. Ал-Олам агентлиги тарқатган хабарга кўра, сешанба куни кечаси Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яман шимоли ғарбидаги Саъда вилоятининг Саҳн минтақасидаги аҳоли турар жойларига ҳужум қилиши натижасида, ўндан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва яна бир қанча инсонлар оғир тан жароҳати олишди.

Шунингдек, Арабистон қирувчи самолётлари Яман пойтахти Санъо шимолидаги Равза аҳоли турар жойига қарата ҳужум қилди ва уч нафар яманлик ўлди ҳамда 17 нафар киши ярадор бўлишди. Шу билан бирга, Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётларининг бугун чоршанба куни Санъо вилоятининг Неҳм туманини бомбардимон қилди. Бундан ташқари Арабистон қирувчи самолётлари бугун Санъо шимолидаги ҳарбий олий ўқув юртини ҳам нишонга олди.