Амалга оширилган террорчилик ҳужумда Сувайдо минтақасида юзлаб шахслар ҳалок бўлди
(last modified Thu, 26 Jul 2018 13:06:31 GMT )
июл 26, 2018 18:06 Asia/Tashkent
  • Сувайдо минтақаси
    Сувайдо минтақаси

Сурия жанубидаги Сувайдоъ вилояти соғлиқни сақлаш бошлиғи Ҳисом Амр ИШИД террорчи гуруҳининг кечанги ҳужумларида 215 нафар ҳалок бўлиб 180 киши жароҳат олишди деб эълон қилди.

Кеча ИШИД гуруҳи худкуш террорчиларидан бири  ўзи билан олиб келган портловчи моддани Сурия жанубидаги Сувайдо мева бозорида портлатди. Бошқа террорчи ўз баданида  боғлаган портловчи моддаларни портламоқчи бўлган пайтда  Суриянинг Алмаслах минтақасидаги хавфсизлик кучлар томонидан ўққа тутилиб ўлдирилди.

ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, ИШИД террорчилари  Шабакий қишлоғининг бир гуруҳ яшовчиларини ўғирлаб шарқий биёбанлардаги ўз объектлари томон олиб кетишган.

Дамашқ- алон ахборот сайтининг ёзишича, ИШИД террорчи гуруҳи  Сувайдо вилояти шарқ минтақаларининг  бир нечта оила аъзоларини қатл этган.

Бошқа томондан  Сувайдо вилоятида Сурия армияси томонидан 16 нафар ИШИД террорчилари йўқ ққилинди.

 

Ёрлиқ