июл 28, 2018 17:35 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторида икки нафар фаластинлик ёш ўспирин шаҳид бўлди
    Ғазо секторида икки нафар фаластинлик ёш ўспирин шаҳид бўлди

Ғазо секторнинг жанубидаги Рафаҳнинг шарқидаги Қайтиш ҳаққи деб аталадиган кўча намойишларида иштирок этган Фаластинлик ўспирин олган жароҳати оқибатида шаҳид бўлди. 

Фаластин ахборот марказининг хабар қилишича, 18 ёшли Фаластинлик ўсмир Мўмин Фатҳул Ҳўмс ўтган куни Рафаҳ шарқидаги Қайтиш ҳаққи деб аталаётган намойишларда Сионистик режим отишмаларида ярадор бўлган эди. Бугун шанба куни ушбу фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди. 

Бундан олдин ҳам, жума кунида Шаҳидлар фарзанди деб номланган намойишлар ўтказилди. Ушбу эътирозли намойишларда ҳам икки фаластинлик шаҳид бўлди ва яна ўнлаб инсонлар ярадор бўлишди. 

Қайтиш ҳаққи деб номланган норозилик намойишлари 18 ҳафтадан буён Ғазо секторининг ишғол этилган Фаластин ерларига чегарадош бўлган минтақаларда, Америка ва сионистик режимга қарши эътирозлар билдириб ва Ғазо сектори қамалининг барҳам берилишини талаб этиб, давом этиб келмоқда.  

Қайтиш ҳаққи деб аталадиган намойишларда ҳозирга қадар 155 нафар фаластинлик Сионистик режим ҳарбийлари томонидан отиб, шаҳид қилинди ва 16 минг нафар инсонлар оғир тан жароҳати олди. 

Ёрлиқ