Сионистик режими Ғазога ҳужум билан таҳдид қилди
(last modified Thu, 09 Aug 2018 11:23:32 GMT )
август 09, 2018 16:23 Asia/Tashkent
  • Сионистик режими Ғазога ҳужум
    Сионистик режими Ғазога ҳужум

ПрессТВ тарқатган хабарига кўра, сионистик режими армияси келаси соатларда Ғазо бўлгасига ҳужумлар бошлаш билан таҳдид қилган.

Бугун сионистик режим ОАВ-и  бу режим масъуллари Ғазо сектори яқинидаги сионистлар яшайдиган минтақаларни аҳолидан бўшатиш масаласини кўриб чиқишмоқда деб хабар қилди.

Алмаёдин телеканали ҳам сионистик режими ОАВ-ига таяниб кеча сионистик режими бош вазири Бинямин Нетаняҳуни  бу режим уруш вазири Авигдор Либерман ва ҳарбий қўмондонлари билан  ишғол этилган сарзаминлардагии янги кескинликлар масаланини кўриб чиқиш мақсадида хавфсизлик мавзўсида йиғилиш ўтказганини эълон этди.

Шу ҳолда кеча Ўрта Шарқ масалаларидаги БМТнинг тинчликка оид махсус координатори Николай Младенов  Ғазо секторида кескинликларни келиб чиқиши тўғрисида огоҳлантириб, бу минтақада кескинликларни ошиши  оғир ва ёмон оқибатларни келтириб чиқаради деб айтди.

БМТ Бош котиби махсус намояндасининг изҳороти шундай бир ҳолдадирки  сўнгги икки кун ичида Қуддусни ишғол қилган режимнинг қирувчи самолётлари  бир неча маротаба  Ғазо секторидаги турли минтақаларни бомбардимон этдилар. Бу ҳужум оқибатида  3 фаластинлик шаҳид бўлиб, бир гуруҳи жароҳат олди.

Сионистик режимининг ҳужумларига жавобан Фаластин муқовимат кучлари ҳам ишғол этилган сарзаминлар томон 220 та ракета отдилар.

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати ва Ҳамас ҳаракатининг ҳарбий бўлинмаси - Изуддин Қассом гвардиялари бугунги баёнотларида  сиоинстик режими ҳужумлари қаршисида ўзини ҳимо қилиш ҳақига эга эканлигини эълон этдилар.

 

Ёрлиқ