август 15, 2018 18:14 Asia/Tashkent
  • Насруллоҳ: 33 кунлик уруш АҚШ томонидан минтақада ўз ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида бўлиб ўтди
    Насруллоҳ: 33 кунлик уруш АҚШ томонидан минтақада ўз ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида бўлиб ўтди

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, муқовамат ҳаракати эндиликда энг яхши вазиятда турибди. Бугунги кунда муқовамат ўз қудрати, тажрибаси, иймони, иродаси ва шижоатига таяниб, Исроил армиясидан кўра анча қудратли бўлди

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби сешанба куни 33 кунлик урушдаги муқовамат ғалабасининг 12-йиллиги маросимидаги нутқида, 2006 йилдаги уруш Американинг минтақада ўз ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида бўлиб ўтганлигини таъкидлаб шундай айтдики,

америкаликлар ва сионистлар ушбу жангни ташкил этиб муқовамат ҳаракатини йўқ қилишни кўзлашган эди. Бироқ уларнинг орзуси амалга ошмади. 

Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг таъкидлашича, агар Ливан 2006 йилдаги урушда мағлубиятга учраганида, сионистлар ва америкаликларнинг лойиҳаси урушни Сурия ва Фаластин муқоваматига қаратиб, сўнгра Эронни қамалга олиш эди. 

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, муқовамат ҳаракати эндиликда энг яхши вазиятда турибди. Бугунги кунда муқовамат ўз қудрати, тажрибаси, иймони, иродаси ва шижоатига таяниб, Исроил армиясидан кўра анча қудратли бўлди.   

Шунингдек, Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Америка ва Саудия арабистонининг Аср муомаласи деб аталган дастурнинг ижро этилиши учун уринишларига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу лойиҳа албатта барбод бўлади. 

Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг айтишича, муқовамат ҳаракатининг қатъиятлиги ва Эрон, Ироқ, Сурия, Ливаннинг ғалабаси аср муомаласи деб номланган лойиҳанинг ижро этилишини олдини олади. 

Ёрлиқ