Туркия ТИВ раҳбари АҚШ босимларига таслим бўлмасликни таъкидлади
(last modified Thu, 16 Aug 2018 13:32:42 GMT )
август 16, 2018 18:32 Asia/Tashkent
  • Туркия ТИВ раҳбари
    Туркия ТИВ раҳбари

Туркия ташқи ишлар вазири дедики Анқара давлати АҚШ босимлари ва санкциялари қаршисида ҳеч қачон таслим бўлмайди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш- ўғлу  дедики Анқара давлати  АҚШ билан келиб чиққан кескинликларни музокара йўли орқали ҳал этишни истайди аммо бу мамалакат бошқа йўлни танлаган .

Човуш- ўғлу ўз сўзларида шунингдек  АҚШ нафақат Турия билан балки Европа мамлакталари ва  дунёнинг бошқа мамлакатлари билан ҳам  ёмон муносабатдадир, чунки АҚШдаги ҳозирги давлат ташқи сиёсати босим ва таҳдидга асосланган бўлиб фақат шахсий манфаатларини инобатга олиб иш олиб бормоқдад деб таъкидлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп   яқинда Туркиядан импорт этадиган пўлат ва алюминий маҳсулотлари божларини икки бараварга оширди.

АҚШ давлати шунингдек биринчи август куни Туркия давлатини қўлга олган ва уй қамоғида бўлган АҚШлик роҳиб Эндрю Брансонни озод этишдан  воз кечгани ортидан  Туркиянинг икки вазирига санкция жорий қилганди.

Эндрю Брансон 2016 чи йил октябрида  Фатҳуллоҳ Гулен гуруҳи билан алоқадорлик, жосуслик ва терроричилик айблови билан қўлга олиниб,  ҳозиргача Туркияда уй қамоғидадир.