Эрон, Россия , Ироқ ва Сурия хавфсизлик қўмитасининг 4 томонлама йиғилиши ўтказилди
Эрон ислом жумҳурияти , Россия федерацияси , Ироқ ва Суриянинг қўшма штаби раислари ўринбосарлари иштирокида кеча Бағдод шаҳридаги Ироқ Мудофаа вазирлиги биносида тўрт мамлакат хавфсизлик қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, мазкур йиғилиш илк марта 4 мамлакат қўшма штаби раислари муовинлари ва олий даражадаги ҳарбий масъуллари иштирокида ўтказилди ва унда терроризмга хусусан Суриядаги терроризм муаммоларига қарши кураш масаласи муҳокама қилинди.
Мазкур қўмита аъзолари сўнгги йиллар ичида хавфсизлик ва маълумот алмашаш соҳасидаги ҳамкорликлари билан Ироқ ва Суряининг қўшма чегараларида террорчилик гуруҳлар ҳаракталарини аниқлаб уларнинг позицияларини нишонга олиб юзлаб террорчини йқ қилишган, ҳамда ИШИД такфирий -террорчи гуруҳуни Ироқ ва Сурия ҳудудларидаги ҳужумлари ва ва нуфузини олдини олишга муваффақ бўлишган.
Эрон ислом жумҳурияти армияси бош штаби раисининг халқаро ишларидаги ўринбосари генерал Қадир Низомийпур бу йиғииш доирасида мухбирлар билан суҳбатида дедики, бундай ҳамкорликлар терроризмга қарши курашдаги хавфсизлик ва маълумотлар алмашишда ижобий таъсирини етказган.
Эрон ислом жумҳурияти, Россия, Сурия ва Ироқ давлатлари 2015 чи йилдан бери терроризмга қарши кураш олиб бориш мақсадида 4 томонлама қўшма коалиция ташкил этганлар.
Ҳозиргача тўрт мамлакатнинг йиғилишлари доимий тарзда ўтказилмоқда.