Қайтиш ҳаққи намойишларида шаҳид бўлган фаластинликлар сони ошди
-
Қайтиш ҳаққи намойишларида шаҳид бўлган фаластинликлар сони ошди
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни шундай маълум қилдики, шу ҳафтада фаластинликларнинг Ғазо секторида қайтиш ҳаққи деб номланган намойишларида ҳозиргача уч нафар фаластинлик жумладан ўн тўрт ёшли ўсмир Сионистик режим томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлди
Ғазо секторида Фаластинликларнинг қайтиш ҳаққи деб аталаётган намойишларида шаҳид бўлган фаластинликларнинг сони шу ҳафтада уч нафарга етди.
Эрон телерадио компанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни шундай маълум қилдики, шу ҳафтада фаластинликларнинг Ғазо секторида қайтиш ҳаққи деб номланган намойишларида ҳозиргача уч нафар фаластинлик жумладан 14 ёшли ўсмир Сионистик режим томонидан отилган ўқдан шаҳид бўлди.
Шунингдек, яна 30 нафар фаластинлик оғир тан жароҳати олишди. Ғазо секторида яшайдиган фаластинликлар узлуксиз давом этиб келаётган намойишларда хусусан 25-жума кунида ҳам чегара минтақаларига йўл олишди ва муқовамат бизнинг танловимиз шиори остида қайтиш ҳаққи номли норозилик намойишларида иштирок этишди.
Қайтиш ҳаққи намойишлари 2018 йилнинг 30 март кунидан бери, фаластинлик қочқинларнинг қайтишларини таъкидлаб ва Ғазо секторининг қамалини бекор қилиш ва ишғол этилган юрт билан ушбу минтақанинг чегарасида фаластин фуқароларининг жойлашиб олишини талаб қилиб, намойиш ўтказиб келишмоқда.