сентябр 23, 2018 20:12 Asia/Tashkent
  • Россия ҳарбий самолёти уриб туширилган
    Россия ҳарбий самолёти уриб туширилган

Россия Мудофаа вазирлиги Суриянинг Латтакия вилоятида Россиянинг "Ил-20"русумли қирувчи самолётини қандай уриб туширилгани тўғрисидаги сўнгги ҳисоботида ҳам, Исроил режимини бу ҳодисанинг асли сабабчиси эканлигини эълон қилди.

Спутник сайтининг бугунги хабарига кўра,  Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков , Исроил режими армияси ҳаво кучлари   17 сентябрь куни Суриядаги ҳаво ҳужумлар учун мўлжалланган   минтақалар тўғрисида жуда кеч ва чалғитувчи маълумотлар юбориб,   Россия томонини  алдамоқи бўлган. Натижада  Россия ҳарбийлари қирувчи самолётни  жанговар ҳаракатлар зонасида олиб чиқара олмаган. Шу боис бу ҳодиса масъулияти Исроил режимининг зиммасидадир деб қўшимча қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби шунингдек Тел- Авив режимини Москвага   Сурия шимолидаги айрим минтақаларни бомбардимон этмоқчи бўлганини эълон этиб,  аммо аксича Сурия ғарбидаги минтақани нишонга олганига тўхталиб, ўтган давр мобайнида Россия Исроил томонига 300 дан ортиқ огоҳлантиришлар юборган. Исроил бўлса 25 маротаба огоҳлантиш юборган ва уларнинг аксарияти айнан зарба бериш вақтида юборилган деб айтди.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Исроилнинг F-16 қирувчи самолётлари, Сурия зенит ракеталаридан қочиш мақсадида, Хмеймим аэродромига қўниш учун тайёргарлик кўраётган Ил-20 самолёти орқасига атайлаб яширинган.

Айтиш керакки 17 сентябрь куни сионистик режими армияси томонидан Латтакия осмонида  Россиянинг Ил-20 русумли ҳарбий самолётини нишонга олганида  бу самолёт экипажининг барча аъзолари қурбон бўлди.

Ёрлиқ