Осиё ӯзаро ҳамкорлик ва ишонч ташкилоти (CICA) раислиги Хитойдан Тожикистонга ӯтди
(last modified Wed, 26 Sep 2018 14:53:48 GMT )
сентябр 26, 2018 19:53 Asia/Tashkent
  • Осиё ӯзаро ҳамкорлик ва ишонч ташкилоти (CICA) раислиги Хитойдан Тожикистонга ӯтди

 Осиё ӯзаро ҳамкорлик ва ишонч ташкилоти (CICA) конференцияси раислигининг Хитойдан Тожикистонга ӯтиши бу ташкилотга аъзо давлатлар    ташқи ишлар вазирлари йиғилиши, БМТ-нинг Нью-Йорк шаҳрида бӯлиб ӯтган етмиш учинчи Бош Ассамблеясида бӯлиб ӯтди.

 Осиё ӯзаро ҳамкорлик ва ишонч ташкилоти (CICA) конференцияси раислигининг Хитойдан Тожикистонга ӯтиши бу ташкилотга аъзо давлатлар    ташқи ишлар вазирлари йиғилиши, БМТ-нинг Нью-Йорк шаҳрида бӯлиб ӯтган етмиш учинчи Бош Ассамблеясида бӯлиб ӯтди.

Тожикистоннинг CICA ташкилотига бошчилик қилиш даврида Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш ва халқаро ташкилот аъзолари ӯртасидаги ӯзаро алоқаларни мустаҳкамлаш каби асосий мақсадларни ривожлантириш кӯзда тутилган.

Даставвал CICA ташкилоти “Минтақавий хавфсизлик” бӯйича ишни бошлаган, аммо ҳозирги шароитлар ташкилотни бутун Осиёда хавфсизликни таъминлаш ва Осиё қитъасидаги мамлакатларнинг яқинлашуви каби янада кенгроқ мақсадларга эришишга олиб келди.

Бугунги кунда Осиё қитъасидаги 90 фоиз аҳоли Осиё ҳамкорлик ва ишонч конференцияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

 Теҳрон Университетининг ӯқитувчиси,  халқаро масалалар бӯйича таҳлилчи  Сайид Муҳаммад Марандий Эроннинг  CICA учрашувларида иштирок этиши ҳақида шундай деди:

CICA Саммити Эронга Ғарб санкцияларига қарши курашиш учун куч-қувват бағишлайди ҳамда Осиё мамлакатлари орасида ядровий дастурга ишончни кучайтиришга имкон беради.

Осиё ӯзаро ҳамкорлик ва ишонч ташкилоти (CICA)  биринчи маротаба милодий 1992 йилнинг 5 октябр куни Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси таъсис этилди.

Осиё ӯзаро ҳамкорлик ва ишонч ташкилоти ҳозирча 24 аъзога эга. 9 давлат ва 4 кузатувчи ташкилот CICA билан ҳамкорлик қилмоқда.