15 кишидан иборат арабистонлик гуруҳ Жамол Хошхожийни ўлдиришда гумон қилинмоқда
Арабистонлик таниқли журналист ва ёзувчини қатл этиш учун Саудия Арабистоннинг 15 нафардан иборат гуруҳини Истамбулга келгани айтилади.
Интернетда Саудия Арабистонидан келган 15 нафардан иборат гуруҳни Истамул аэропортидан Арабистон элчихонаси томон йўл олгани тўғрисидаги видео пайдо бўлди.
ОАВга кўра кузатув камералари орқали олинган мазкур видеода 15 нафардан иборат, арабистонлик гуруҳни самолётдан тушишидан Истамбулдаги бу мамлакат элчихонаси томон йўл олгани ва элчихона биносига киргани акс этган.
Айни ушбу гуруҳ арабистонлик таниқли журналистни қатл қилган бўлишлари мумкин дея хабар иқлган ОАВ.
Ал-Олам телеканалига кўра, чоршанба куни мухолиф журналист Жамол Хошхожийни Истамбулдаги Саудия Арабистони элчихонасига киришидан кейин 15 нафардан иборат арабистонлик гуруҳнинг элчихонага кириши ва 3 соатдан кейин чиққани акс этгтирган видео интернетда пайдо бўлди.
Журналист Саудия Арабистони консуллигига кириб кетгач, изсиз йўқолган.