Эрдўғон Жамол Хашқочий иши бўйича Арабистонни айблади
(last modified Tue, 16 Oct 2018 14:45:57 GMT )
октябр 16, 2018 19:45 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон Жамол Хашқочий иши бўйича Арабистонни айблади
    Эрдўғон Жамол Хашқочий иши бўйича Арабистонни айблади

Туркия республикаси президенти Саудия арабистонини Саудиялик танқидчи журналистнинг йўқолишига оид ишларда сохта ҳужжатлар тақдим этишда айблади

Рашатудей ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мухбирлар билан ўтказган суҳбатида Вашингтон пост рўзномасининг журналисти Жамол Хашқочий мавзуси борасида Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик идорасида текширув ишлари олиб боришга ишора қилиб шундай таъкидладики, ушбу жойда айрим ҳолатлар яширинган ва бази ҳужжатлар ҳам сохталаштирилган. 

Туркия президентининг қўшимча қилишича, кўп ҳолатлар устидан олиб борилган текширув ишлари жумладан заҳарли моддалар шунингдек Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик идорасидаги айрим ҳолатлар айни пайтда ўрганилмоқда. 

Туркиялик терговчилар кеча Саудия арабистонининг Истанбулдаги консуллик идорасида журналист Жамол Хашқочий тақдири бўйича текширув-суриштирув ишларини бошлашди.