Помпеонинг Эрон ва Американинг Ӯрта Шарқдаги ҳарбий иштироки ҳақидаги иддаолари
Америка 2001 йили 11 сентябр ҳодисасидан кейин терроризмга қарши курашиш баҳонсида Афғонистон ва Ироққа ҳужум уюштирди.
Бу ҳужумлар АҚШнинг минтақада ҳарбий иштирокини кучайтирди.
Шунингдек АҚШ Суриядаги ички нотинчликдан фойдаланиб, Сурия ва Ироққа ИШИД ва унга ӯхшаш террорчилик гуруҳларни олиб кирди.
Террорчиларни нобуд қилиш баҳонасида АҚШ Ироққа ҳам ҳужум қилди.
Бугунги кунда эса АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш баҳонасида Суриянинг шимолида ноқонуний равишда ҳарбий кучларни жойлаштирди.
Помпео изҳоротида:
Сиёсий таҳлилчилар, эҳтимол, бу давлат (Трамп давлати) Американи янги бир урушга қӯшиши мумкин, дегвн хавотирдалар.
Бу далилларга қарамай, АҚШ давлат котиби Майк Помпео “Faren Afrasen” журналидаги суҳбатида Вашингтон Ӯрта Шарқда янги ҳарбий можарога киришишни режалаштирмаган, деб айтган.
Помпео шунингдек илова қилган:
Америкаликларнинг шундай бир президенти борки,агарчи у ҳарбий қуролдан фойдаланишдан тортинмаса ҳам, уни ишлатишга ҳам иштиёқи йӯқ.
АҚшнинг Ӯрта Шарқдаги ҳарбий иштироки баҳоналаридан бири, бу Эроннинг минтақавий таъсири ва ҳаракатларига қарши туришидир.
АҚШ Давлат Котибининг иддаоларига қарамай, Трамп давлатининг хорижий сиёсатларини жорий этишда, жумладан халқаро миқёсда ва Ӯрта Шарқда куч ишлатишга мойиллиги яққол кӯриниб турибди.
Бу масала АҚШнинг 2ю17 йилга мӯлжалланган Миллий Стратегияси ҳужжатида акс этган.
Доналд Трамп 2017 йилнинг декабр ойида янги Миллий Хавфсизлик Стратегиясини тақдим этганида шундай деган эди: АҚШ тинчликни тинч йӯл билан олиб келади
Аммо амалда эса Қӯшма Штатлар Сурияда, айниқса Форс Кӯрфазида ҳарбий кучлари иштирокини давом эттирмоқда.
Айни патда АҚШ нинг 11 мингга яқин қӯшини Қатарнинг Аладид ҳарбий базасига жойлаштирилган.