Жамол Қошиқчи ўлимидан сўнг, Саудия Арабистонида 18 киши қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i38835-Жамол_Қошиқчи_ўлимидан_сўнг_Саудия_Арабистонида_18_киши_қўлга_олинди
Саудия Арабистони бош прокурори Сауд ал-Муажибнинг маълум қилишича, саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими бўйича иш юзасидан 18 киши қўлга олинди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
(last modified 2018-10-20T06:08:46+00:00 )
октябр 20, 2018 11:08 Asia/Tashkent
  • Жамол Қошиқчи ўлимидан сўнг, Саудия Арабистонида 18 киши қўлга олинди
    Жамол Қошиқчи ўлимидан сўнг, Саудия Арабистонида 18 киши қўлга олинди

Саудия Арабистони бош прокурори Сауд ал-Муажибнинг маълум қилишича, саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими бўйича иш юзасидан 18 киши қўлга олинди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Ал-Муажиб сўзларига кўра, Қошиқчининг ўлимига алоқадор бўлган барча кишилар жавобгарликка тортилади.

«Қўлга олинганлар билан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Ҳозирги пайтда 18 киши ушланган», - дея айтиб ўтди ал-Муажиб.

Унинг қўшимча қилишича, барча қўлга олинганлар Саудия Арабистони фуқаролари саналади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Қошиқчи ҳаётдан кўз юмганини тан олганди.