Путин ва Эрдўған Сурия муаммоларини ҳал этишда Эрон ролини таъкидлашди
октябр 28, 2018 15:59 Asia/Tashkent
Эрон Сурия инқирозини ҳал этишда муҳим мавқега эгадир.
Шанба куни Россия, Франция, Туркия ва Германия раҳбарлари иштирокида барпо этилган Истанбул саммитида Россия президенти Владимир Путин Сурия сиёсий кучлари ўртасидаги музокараларнинг бошланиши Эрон Ислом Жумҳуриятининг иштирокисиз мумкин эмаслигини таъкилади.
Путинга кўра, Эрон сурияда тинчлик, оташкесим ва тинч минтақаларни яратишга кафолат берувчи мамлакат бўлиб, унингш иштирокисиз Сурия муаммолари ҳал бўлмаслигини урғулади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам Сурия муаммоларини ҳал этишда Эроннинг роли зарурлигини эълон қилди.
Сурия инқирозига бағишланган Истанбул саммити шанба куни якун топти.