Қайтиш ҳаққи намойишларининг 32 -жумаси кунида ӯнлаб фаластинликларнинг жароҳатланиши
ноябр 03, 2018 13:02 Asia/Tashkent
Қайтиш ҳаққи намойишларининг 32 -жума куни Ғазза бӯлгаси чегара минтақасидаги кӯча намойишларида ӯнлаб фаластинликлар жароҳатланишди.
Ал-Маёдин телеканали берган хабарга кӯра, Ғазза бӯлгасида яшаётган фаластинликлар Қайтиш ҳаққи намойишларининг 32- жумаси кунида “Фаластин миллати Балфур декларациясини нобуд қилади” шиорлари билан “Қайтиш ҳаққи” кӯча намойишларида иштирок этишди.
Фаластин Соғликни сақлаш вазирлиги эълон қилди: Ҳозиргача 32 киши сионистик режими ӯқидан жароҳатланиб, улардан 7 киши шифохоналарга юборилди. 10 киши эса кӯз ёш оқизувчи газдан енгил заҳарланиши сабабли тезда даволанишди.