Ислом дунёси Ол Сауд ва сионистик режимнинг келишувига аксиламал кўрсатдилар
(last modified Mon, 05 Sep 2016 13:56:33 GMT )
сентябр 05, 2016 18:56 Asia/Tashkent
  • сионистик режимнинг Жи Фор Эс номли компанияси
    сионистик режимнинг Жи Фор Эс номли компанияси

Саудий Арабистон режимини ҳожийлар хавфсизлигини таъминлаш учун сионистик режими ширкатларидан бири билан имзолаган шартномаси ислом дунёсини қаттиқ хашм ғазабига сабаб бўлмоқда.

Қуддус ахборот агентлиги Масжидулақсо имом хатиби Шайх Акрама Сабрий арабий ва исломий жомеаларда сионистик режимнинг Жи Фор Эс номли компаниясининг аралашиши тўғрисида огоҳлантириб, бу компанияни ҳожийларга тегишли маълумотлар ва хавфсизлик фаолиятларига аралашишга ҳаққи йўқ деб эълон қилганини келтирди.

Масжидулақсо имом хатиби шунингдек  Саудий Арабистон ва сионистик режимларини арабий ва исломий жомеаларда нуфуз топиш мақсадида шартнома имзолашганига тўхталиб,  ҳожийларга хизмат кўрсатиш учун сионистик компаниядан фойдаланиш ўзи ҳаромдир деб таъкидлади.

Арабистон режими Ҳаж маросимида электрон билагузук билан ҳожийлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг хатти ҳаракатларини назорат қилиш мақсадида сионистик режимнинг Жи Фор Эс ширкати билан шартнома имзолади.

Айтиш керакки сионистик режимнинг ушбу ширкати сионистик режим қамоқхоналарини назорат этиш масъулиятига эгадир.