Сурияда АҚШ коалициясининг авиазарбаси оқибатида 26 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i39621-Сурияда_АҚШ_коалициясининг_авиазарбаси_оқибатида_26_киши_ҳалок_бўлди
Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан берилган авиазарба оқибатида камида 26 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 10, 2018 15:00 Asia/Tashkent
  • Сурияда АҚШ коалициясининг авиазарбаси оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан берилган авиазарба оқибатида камида 26 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Эрон Телерадиокомпанияси хабарига кӯра, берилган авиазарба оқибатида камида 26 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. 

АҚШ бошчилигидаги коалиция бу зарбаларда фосфорли бомбалардан фойдаланган. Қайд этилишича, коалиция Хажин шаҳридаги Хавама тумани бўйлаб авиазарба берган.

Сурия давлати бир неча маротаба БМТ ташкилоти Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши раисига мактуб йӯллаб, АҚШ коалициясининг Суриядаги жиноятларига хотима беришларини сӯради.