Сионистик режим ҳарбийлари Пистирмага дуч келишди - Видео
Фаластин муқовамат комитети ҳарбийлари тармоғи бўлмиш Носир Салоҳиддин бригадаси Хон Юнес шарқидаги "Пистирма байроқ" амалиётининг масъулиятини ўз зиммасига олди.
Фаластин ахборот маркази томонидан тарқатилган хабарга кўра, Носир Салоҳиддин бригадаси сешанба куни кечқурун ўз баёнотларида, 2018 йилнинг 17 феврал кунида Хон Юнес шарқида Пистирма байроқ амалиётида бир нафар Сионистик режим ҳарбийси ҳалок бўлгани ва яна 6 нафар ҳарбий эса ярадор бўлгани ҳақида маълум қилди.
Бундан олдинроқ, таҳлилчилар мазкур амалиётни шижоатли ва мисли кўрилмаган деб аташган эди. Негаки, Сионистик режим ҳарбийлари Фаластин байроқларини йиғиштириш учун сафарбар этилиши ортидан, уларнинг ҳалок бўлишлари ва оғир ярадор бўлишларига сабаб бўлди.
Фаластинлик курашувчи ёшлар "Қайтиш ҳаққи" деб аталаётган норозилик намойишлари доирасида, Ғазо сектори билан 1948 йилда ишғол этилган ераларда Фаластин байроқларини ўрнатишган эди.
Фаластинлик ҳарбийлар эса, Носир Салоҳиддин бригадасидаги курашчиларнинг пистирмасига дуч келишди.