Сионистик режимнинг сўнгги ҳужумларида 14 фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Wed, 14 Nov 2018 09:43:54 GMT )
ноябр 14, 2018 14:43 Asia/Tashkent

Фаластин давлати маълумотлар марказининг хабар қилишича, сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарата ҳужумларида 14 нафар шаҳид ва 30 киши жароҳат олган.

Кеча Ғазо бӯлгасида ўтказилган матбуот конференциясида Фаластин давлати маъумотлар идораси раиси Салома Маъруф якшанбедан сешанбе кунигача сионистик режим армиясининг ҳужумлари оқибатида 14 нафар фаластинлик  шаҳид бўлиб, 30 нафар жароҳатланган,  деб эълон қилди.

Салома Маъруф шунингдек,  ўтган кунлар ичида сионистик режим армияси  150 марта Ғазога авиазарбалар берди ва бу ҳужумларида  минтақанинг 80 муассасаси,  жумладан бир неча давлат бинолари, яшаш жойлари, маданий марказлар, ОАВ идоралари, экинзорлар ва муқовимат кучлари базалари нишонга олинди,  дея таъкидлади.

У ўз сўзларида  сиоинстик режим тажовузлари ва ҳужумларига қарши муносиб жавоб қайтариш, Фаластин муқовимат кучлари ва халқининг  ҳаққи эканлигини қўшимча қилди.

 Салома Маъруф шунингдек,  маданий марказлар ва яшаш биноларини нишонга олиш уруш жинояти ҳисобланишини ҳам эслатиб ўтди.

 

Ёрлиқ